Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат раҳбарининг жорий йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуруламал бўлаётир.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Суд тизими янгиланиб, ҳаётимизга кириб бормоқда
Суд тизими янгиланиб, ҳаётимизга кириб бормоқда
23.08.2017
Айтиш жоизки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида мустаҳкамланди.
Сўнгги вақтларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоят ва Тошкент шаҳрининг маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларининг 45 мингдан ортиқ очиқ сайёр суд мажлислари ўтказилган.
Президент қарорига мувофиқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Халқ қабулхоналари ташкил этилган ҳамда жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раислари ва судьялари вилоят, туман ва шаҳар, маҳаллалар фаоллари олдида ҳар йили ҳисобот бериши назарда тутилган.
Маълумки, 2017 йил 6 июль куни «Туркистон» саройида судьяларнинг Ўзбекистон халқига марожаати қабул қилинган ва суд биноларига унинг матни ва фуқароларнинг судга муносабатларини билдиришлари учун муҳрланган қутилар ўрнатиш белгиланган.
Шу боис 2017 йил 13 август куни Тошкент шаҳри Яшнобод тумани жиноят ишлари бўйича суди биносида Президентнинг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов, Судьялар олий кенгаши раиси М.Усмонов, Судьялар ассоциацияси раиси У.Мингбоев ва Олий суд раисининг ўринбосари Б.Деҳқонов, пойтахтимиз жамият аъзоларининг кенг қатлами иштирокида суд биносида мурожаатнома матни ва фуқаролар учун қутининг намунавий тарзда ўрнатилиши ва ундан фойдаланиш масалаларига доир тадбир ўтказилди.
Маъруф УСМАНОВ.
Мавзуга доир материаллар:
- “Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
- Маҳаллий даражадаги депутатлар судлар раисларининг ахборотини эшитадилар
- Маъмурий ишлар бўйича судьялар сони оширилди, бошқа судларда эса қисқартирилди
- Президентнинг 2 та янги ҳужжатида суд қарорларини Интернетда эълон қилиш назарда тутилган
- Фуқаролик суд ишларини юритишдаги асосий янгиликлар
- Қандай касалликлар ва жисмоний нуқсонларда судьяликка қабул қилинмайди
Янги сонларда ўқинг
- Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди
- Солиқ қўмитаси ваколатида
- Нотижорат ташкилотда бухгалтерия ҳисобини қандай юритиш керак
- Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
- МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин