Ташқи савдо вазирлигининг сайтида маълум қилинишича, таклифларни таҳлил қилиш экспортчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари комплексига асос бўлади.
Ўзбек ёки рус тилидаги сўровномани тўлдириб, 2018 йил 15 ноябрга қадар сўровда иштирок этиш мумкин.
Тадбиркорлар қуйидагича саволларга жавоб беришлари керак бўлади:
- экспорт қилаётган маҳсулотлари тўғрисида;
- экспортни амалга оширишда дуч келинаётган қийинчиликлар тўғрисида;
- респондентлар ўз маҳсулотларини сотишни хоҳлайдиган давлатлар тўғрисида;
- экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш учун зарур маълумотлар тўғрисида.