Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

«Тонировка» ҳамма учун: депутатлар масалани ҳал этишди

22.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

 “Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан энг мақбул йўл сифатида автомобиль ойналарини термал плёнка билан қоплашга рухсат бериш таклиф этилмоқда. Уларни Вазирлар Маҳкамаси, ДЙҲХХ ва «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари ҳам қўллаб-қувватлашмоқда.

 

Бу галги ёз метеорологик кузатишлар тарихида энг жазирамаси бўлди. Айниқса автоҳайдовчиларга қийин бўляпти. Охирги пайтларда улардан келиб тушаётган шикоятлар сони кўпайиб кетди – уларда машиналар ойнасини қорайтиришга чекловни бекор қилиш сўралган.

 

Аввало, бу анча қиммат туради. Ойналарнинг тусини қорайтиришга рухсатнома олиш учун жисмоний шахслар йилига – 90 ЭКИҲ, юридик шахслар – 120 ЭКИҲ, яъни тегишинча 18,2 ва 24,3 млн сўмдан ортиқ миқдорда маблағ тўлайди. Қолаверса, фақат орқа ойналарни қорайтиришга рухсат берилади. Бундан чиқди, шунча маблағ тўланади-ю, лекин иссиқдан ҳимояланиш тўлиқ бўлмайди.

 

Муаммони қандай - рухсатни буткул бекор қилиш, тўлов миқдорини камайтириш ёки ҳимояловчи дарпардаларга рухсат этиш орқали ҳал этса бўладими? Фикрлар, шу жумладан экспертларнинг фикрлари турлича бўлди. Масалан, ИИВ мутасаддилари ойналар тусини қорайтиришга қаршилик билдирдилар. Идорада ойналарни қорайтириш фуқароларимиз хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблашмоқда.

 

 «Адолат» СДП фракцияси аъзолари бу масалани ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, бугунги кунда автотранспорт воситаларига эҳтиёт қисмлари билан савдо қилиш дўконларида учратиш мумкин бўлган термал плёнкадан фойдаланишга рухсат этилишини таклиф қилишмоқда. Йиғилишда термал плёнка билан қопланган автомобиль ойналарининг бир нечта намуналари кўргазмали кўринишда тақдим этилди. У тонировка плёнкасидан анча устунликка эга. Ўзининг хусусиятига кўра, ҳайдовчилар учун ҳам ён-атрофни кўриш имкониятини яратади. Салон ичидаги шахслар ташқаридан бемалол кўринади. Ҳеч кимнинг хавфсизлигига дахл қилмайди, ультрабинафша нурлар ва жазирамада исиб кетишдан сақлайди.

 

Йиғилишда иштирок этган Вазирлар Маҳкамаси, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги ходимлари бу ташаббусни қўллаб-қувватладилар.  

 

Буларни юридик жиҳатдан расмийлаштириш учун Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритиш талаб этилади, уларга мувофиқ олд, ён ва орқа ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлиги 70% бўлиши керак (Қоидаларга 3-илованинг 7.4-банди). Ушбу чеклов 15%га туширилса, ҳайдовчилар бемалол термал плёнкадан фойдаланиши мумкин бўлади, бу эса, ҳайдовчилар ва йўловчиларга афзалликлар туғдиради. Ушбу амалиётни жамоат транспортида ҳам қўллаш мўлжалланмоқда.  

 

Фракциянинг таклифлари Вазирлар Маҳкамасига юборилади.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52