ЛБМА қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ва UZINFOCOM Ягона интегратори портални модернизация қилиш ташаббускорлари бўлишди.
Порталнинг янги интерфейси ишлаб чиқилди, функционал имкониятларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқувчилар таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилиш функциясини қўшдилар.
Сайтнинг янги талқинида ягона идентификация тизимида мажбурий рўйхатдан ўтмасдан барча давлат хизматлари тури билан танишиш мумкин.
“Ҳаётий вазиятлар” бўлими ташкил қилинди. Унда муайян ҳаётий вазиятга тегишли давлат хизматлари таснифланган. Масалан, “Боланинг туғилиши” блокида ушбу вазият билан боғлиқ барча давлат хизматлари намоён бўлади. Тегишли маълумотномалар бериш, моддий ёрдам олиш ва шу каби хизматлар шулар жумласидандир. “Тўй” блокида: ФҲДЁ органига ариза бериш, тўловларни тўлаш ва бошқалар тақдим этилган. Шундай қилиб, кундалик вазиятларда учрайдиган тегишли хизматларни излашни осонлаштириш мақсадида ушбу вазиятларни максимал равишда қамраб олиш режалаштирилган.
Рўйхатдан ўтиш соддалаштирилди, шунингдек фойдаланувчи шахсий кабинетида давлат хизматлари тўпламидан шахсий виджетини яратиш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, ЯИДХП 2013 йил июль ойида “Электрон ҳукумат” тизимининг элементи сифатида ишлаб чиқилган. Унинг ишга туширилиши фуқаролар ва юридик шахсларга давлат хизматларини электрон шаклда олиш имконини берган ҳолда давлат органларининг аҳоли билан ишлашнинг янги форматини белгилади.
Портални такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни қуйидаги манзиллар бўйича юборишингиз мумкин: