Ҳужжат Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳа 2018 йил 6 декабргача муҳокама қилинади.
Шуни қайд этиш лозимки, муҳокама учун тақдим этилган лойиҳа Умумий ва Махсус қисмларни ўз ичига олади. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида жами 18 та бўлим, 60 та боб ва 396 та модда бор.
Матн ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Ҳавола орқали ўтиб, қонун лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларни қолдириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, илгари Молия вазирлиги Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги Махсус қисми лойиҳасини эълон қилиб, барча хоҳловчиларни унинг муҳокамасида қатнашишга чорлаган, унинг Умумий қисми устидаги ишлар якунланаётгани ҳақида хабар берган эди.