Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Автомобилга эгалик қилиш учун йиғим жорий этилиши мумкин

10.11.2020

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди, у билан автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари фаолиятини тартибга солувчи қатор ҳужжатлар тасдиқланади.

 

Президентнинг 2019 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5890-сон Фармонини бажариш мақсадида тайёрланган.

 

Лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаларига автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағлар ҳисобини юритиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (2);
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларининг манзилли рўйхатларини келишиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом (3).

Низом (1) билан махсус йиғим миқдорлари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида, муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади. Шунингдек Низомда махсус йиғимни ҳисоблаш ва уни ҳудудий жамғармаларга тўлаш тартиби ёзилган.

 

Низом (2) транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағларни жорий қилиш, тўлаш ва ҳисобини юритиш тартибини назарда тутади.

 

Йиллик тўлов Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар ҳамда ногиронлар учун махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларига йиллик йиғимлар ундирилмайди.

 

Транспорт воситасига эгалик йиғими субъекти бўлиб юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.

 

Низом (3) табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш

(барча зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўлиқлигини текшириш, гидрометеорологик, геологик характердаги, неотектоник ҳолатларнинг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини иқтисодий баҳолаш, молиялаштириш ишларини ўз вақтида олиб бориш),  манзилли рўйхатларни шакллантириш, келишиш, тасдиқлаш ва ушбу харажатларни молиялаштириш тартибини белгилаб беради.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50