Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

7-сон БҲМС “Номоддий активлар”нинг янги таҳрири ўзида учта ҳужжатни бирлаштиради

21.09.2020

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги томонидан 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Номоддий активлар”нинг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Стандарт лойиҳаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирхиллаштириш ва сонини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

- Янги БҲМС “Номоддий активлар” ўзида учта ҳужжатни бирлаштирди:

 

БҲМСнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида бюджет, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш услубиётини белгилаш ҳисобланади.

 

Қуйидагилар номоддий активлар ҳисобининг асосий қоидалари ҳисобланади:

  • тан олиш пайтини белгилаш;
  • баланс қийматини;
  • фойдали хизмат муддатини баҳолаш;
  • амортизация ҳисоблаш усулларини белгилаш;
  • баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш;
  • улар бўйича ахборотларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартиби.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_