Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Гидроциклни бошқариш учун гувоҳнома берилади

27.04.2017

 

Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда кемаларни бошқариш ҳуқуқи учун гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси НҲТБТ порталида  эълон қилинди.

 

Кемаларнинг кема ҳайдовчиси гувоҳномаси (кема двигателининг қувватига боғлиқ ҳолда 3 гуруҳ) ва кичик ўлчамли кемалар (гидроцикл, моторли қайиқ, катер, елканли кема) кема ҳайдовчилари гувоҳномасини жорий қилиш таклиф қилинмоқда.

 

Гувоҳнома олиш учун қуйидаги муассасалардан бирида ўқиш курсини ўташ талаб этилади:

  • «Автодарётранс - илм» давлат илмий-услубий маркази;
  • Сурхондарё вилояти Термиз саноат ва транспорт ўрта махсус касб-ҳунар коллежи.

 

Ўқишни ўтаган номзодлар назарий билимлар (тестлаш) ва кемаларни бошқаришнинг амалий кўникмаларини текшириш шаклида аттестациядан ўтадилар. Шундан сўнг Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тузилган Комиссияга назарий билимларни текшириш кўринишида  имтиҳон топшириш зарур. Имтиҳонни муваффақиятли топширган тақдирда кема ҳайдовчиси тегишли гувоҳномани олади.

 

Назарда тутилишича, гувоҳнома олинган кундан эътиборан 5 йил мобайнида ҳақиқий бўлади, уни бериш учун тасдиқланган калькуляция бўйича тўлов ундирилади. Бунда кема ҳайдовчилари ҳар 3 йилда ўз малакаларини оширишлари керак.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.