Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Иш берувчиларга зўравонликдан жабрланган аёлларни ишга қабул қилиш мажбурияти юкланиши мумкин

Иш берувчиларга зўравонликдан жабрланган аёлларни ишга қабул қилиш мажбурияти юкланиши мумкин

05.08.2024

Рус тилида ўқиш

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.

 

Қонун лойиҳасида иш берувчиларга давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат асосида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган аёлларни ишга қабул қилиш бўйича ижтимоий мажбурият юклаш кўзда тутилган.

 

Хусусан, бўш иш ўринлари мавжуд бўлган тақдирда, "Инсон" ижтимоий хизмат марказларининг мурожаати асосида маҳаллий меҳнат органлари томонидан ишга юборилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчиларнинг жавобгарлигини белгиловчи нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, "Инсон" марказларининг мурожаати асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларни ўзларининг аризасисиз маҳаллий меҳнат органларида иш қидираётган  шахслар тоифасига киритиш тартиби жорий этилмоқда.

 

Лойиҳа ҚҲТБТ порталига 16.08.2024 йилгача жойлаштирилган, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова