Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кўпроқ йўловчилар шаҳар транспортидан бепул фойдаланиши мумкин

01.06.2017

 

ҚҲТБТ порталида «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда истиқомат қилаётган ядро полигонлари ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларнинг умумий сони 254 нафар кишини ташкил этмоқда.

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра улар орасидан 103 нафар киши (42 нафари шаҳарларда яшайди) – ёшга доир ва (ёки) ногиронлик бўйича пенсионерлардир, деб хабар берилади қонун лойиҳасига берилган тушунтириш хатида.

 

Бундан ташқари, Президентнинг 30.05.2002 йилдаги ПФ–3079-сон Фармони билан кўрсатилган тоифадаги фуқароларга қишлоқ жойларда яшаш жойи бўйича маъмурий туман чегарасида умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан ташқари), шаҳар атрофидаги темир йўл транспортида ҳамда шаҳар атрофидаги автобус йўналишларида бепул юриш учун имтиёзлар тақдим этилади.

 

Шу муносабат билан ядро полигонлари ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногиронларни Қонун билан тасдиқланган имтиёзга эга фуқаролар рўйхатига киритиш таклиф этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Қонунга кўра шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:

  • 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
  • 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
  • 1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
  • Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналмилалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
  • ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
  • Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
  • кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Олег Заманов,
экспертимиз.