Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

НҲҲларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш сифати оширилади

07.10.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартибини жорий этиш қуйидагиларни назарда тутади:

  • амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;
  • НҲҲлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда жамоатчилик, илмий ташкилотлар ва мустақил экспертларни кенг жалб қилиш;
  • норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда ишлаб чиқувчи томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича саволнома тўлдирилиши. У мавжуд бўлмаган тақдирда экспертизадан ўтказилмайди, НҲҲ лойиҳалари ишлаб чиқувчиларга қайтарилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда:

  • 2021-2026 йилларда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режа-графиги;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг НҲҲлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш фаолиятини баҳолаш мезонлари.

 

2022 йилдан бошлаб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.