Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади

29.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг даромадларини ошириб бориш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида қуйидагиларни белгилаш назарда тутилган:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;
  • ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;
  • меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;
  • белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилсин;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланган ҳолда.

 

2023 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори ҳам 7 фоизга оширилади. Шу санадан бошлаб:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланди.

 

Бунда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақларини ошириш билан боғлиқ харажатлар “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Пенсиялар ва нафақалар миқдорларини ошириш билан боғлиқ харажатлар – Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48