Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

1 мартдан патронат оиладаги бола учун 820 минг сўм нафақа

12.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

11.02.2019 йилдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

                            

Ҳужжатда назарда тутилган чора-тадбирларни шартли равишда учта блокка бўлиш мумкин.

 

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш

 

Биринчидан, 1 мартдан бошлаб оилага тарбияга олинган (патронат) ҳар бир бола учун тўланадиган нафақа миқдори 1,33 баробарга оширилиб, 820 000 сўмни ташкил қилади, кейинчалик инфляция ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилади.

 

Иккинчидан, банклар кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш мақсадида имтиёзли ипотека кредитларини ажратадилар (шу жумладан, ушбу тоифадаги 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахсларга). Бунда ёш оилалар учун назарда тутилган шартларда (батафсил қаранг) маблағ берилади. Дастлабки бадал Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлар расмийлаштирилади.

 

Учинчидан, тарбия муассасаларини тамомлаганларнинг ишга жойлаштирилиши устидан тизимли мониторинг механизми ўрнатилади. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририда ушбу йўналишда қўшимча кафолатларни назарда тутиш вазифаси топширилди.

 

Тўртинчидан, 1 апрелга қадар тутинган ота-оналар доимий прописка қилинган уй-жой майдонига Тошкентда ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинишини таъминлаш бўйича таклифлар киритилади.

 

«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари раҳбар ходимлари ва тарбиячилари, барча турдаги халқ таълими муассасалари тарбиячиларини ижтимоий ҳимоя қилиш

 

Биринчидан, 1 мартдан санаб ўтилган ходимларнинг базавий тариф ставкаси 1,5 баробарга оширилади ва у умумтаълим мактабларининг тегишлича раҳбар ва педагогик ходимлари базавий тариф ставкасининг 75 фоизи даражасида белгиланади. 1 октябрдан эса уларнинг миқдорлари бир-бирига тенглаштирилади, бунда айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячилари учун кўзда тутилган устама бекор қилинади.

 

Иккинчидан, 1 октябрдан бошлаб жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75%и миқдорида тўланади.

 

Учинчидан, васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланади. Кейинчалик компенсация инфляция ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилади.

 

Тўртинчидан, болалар уйлари, ногирон болалар учун «Мурувват» интернат уйлари ҳамда сил касаллигига қарши болалар санаторийси тарбиячиларига тегишли тоифадаги давлат мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорлари қўлланилади.

 

Бешинчидан, оилавий болалар уйлари тарбияловчи ота-оналарининг базавий тариф ставкаси «Меҳрибонлик» уйлари тарбиячилари учун белгиланган базавий тариф ставкасининг икки баробари миқдорида ҳисобланади. Тегишинча, меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун амалдаги устама ҳақи бекор қилинади. Бироқ «Меҳрибонлик» уйлари тарбиячилари учун белгиланган ҳар йилги таътиллар, имтиёзлар ва кафолатлар бериш тартиби сақлаб қолинади.

 

«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйлари фаолиятини такомиллаштириш

 

Бунда ҳам комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган:

  • бир ой муддатда 1 та психолог штат бирлиги, тарбияланувчилари сони 200 нафардан ортиқ бўлган муассасаларга 2 та психолог штат бирликлари киритилади;
  • 2019 йил давомида замонавий компьютер синфлари очилади, тарбияланувчиларни замонавий компьютер дастурлаш кўникмаларига ўқитиш ташкил қилинади. Электрон ўқув материалларидан фойдаланиш мақсадида муассасалар «ZiyoNET» таълим тармоғига уланади;
  • «Меҳрибонлик» уйлари босқичма-босқич кам комплектли болалар шаҳарчаларига ҳамда ижтимоий муассасаларнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказилади (2019–2023 йилларда «Меҳрибонлик» уйларини ноинституционаллаштириш дастури ишлаб чиқилади);
  • 1 июнгача мазкур муассасаларнинг ҳудудлари ва хоналари видеокузатув камералари билан жиҳозланади. Видеоёзувлар махсус архивда камида 1 ой давомида сақланади.

 

Бундан ташқари, васийлик ва ҳомийлик органлари, «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйлари ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун бошқа тарбия муассасалари:

  • давлат нотариал идоралари, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ва ички ишлар органлари, давлат тиббиёт ва бошқа муассасалар орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришда;
  • етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилишда давлат божи ва бошқа тўловлардан озод этилади.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум