Янги энг паст улгуржи ва чакана сотиш нархлари тасдиқланди (рўйхат рақами 3188, 29.10.2019 йил).
Эслатиб ўтамиз, алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) нархини ошириш масаласи ҳужжатнинг лойиҳа босқичида ҳам муҳокама қилинган эди. Унда таклиф этилган рақамлар ўзгартиришларсиз тасдиқланди.
Улгуржи сотиш нархи индексацияси ўртача 9,3%ни, чакана нархлар – 8%ни ташкил этади. Шу тариқа, 1 ноябрдан 1 литр тайёр маҳсулот учун қуйидаги нархлар амал қилади:
- вино – улгуржи сотишда 8 600 сўм (+7,5%) ва чакана сотишда 10 200 сўм (+6,2%);
- коньяк – улгуржи сотишда 31 000 сўм (+6,9%) ва чакана сотишда 36 600 сўм (+5,8%);
- ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – улгуржи сотишда 22 000 сўм (+13,4%) ва чакана сотишда 26 000 сўм (+12%).
Ҳар бир позиция кесимидаги солиштирма жадвал – бу ерда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.11.2019 йилдан кучга киради.
Олег Заманов.