Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

2022-2023 йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури тасдиқланди

10.06.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 310-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонига мувофиқ ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва ташаббуслар, муаммо ҳамда масалалар ечими юзасидан ҳар йили Ёшлар куни арафасида Ҳукуматнинг дастури, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларининг алоҳида ҳудудий дастурлари қабул қилинади.

 

Мазкур дастурлар ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлардан иборат бўлади.

 

Ҳужжат билан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш, жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • “ёшларнинг бўш вақти - етакчининг иш вақти” тамойили асосида ташаббус олимпиадасини ўтказиш, ёшлар билан “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш;
  • кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ҳамда тўгаракларни тизимли равишда ташкил этиш;
  • ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш;
  • ёшлар инфратузилмаларини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсатини амалга оширишда ОАВнинг ролини кучайтириш чора-тадбирларини белгилаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.