Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Енгил автомобиль учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак 2024 йил IV чорак учун ким статистика ҳисоботини топшириши керак Ноль ставкали ҚҚСни қачон қўллаш мумкин

2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди

26.12.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 24.12.2024 йилдаги "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги  ЎРҚ-1011-сон Қонунни имзолади.

 

Ҳужжат 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Хусусан, Қонун билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг умумий параметрлари ва 2026-2027 йилларга бюджет кўрсаткичлари;
  • уларни тайёрлашда асос бўладиган 2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва 2026-2027 йилларга мўлжалланган кўрсаткичлар;
  • 2025 йил учун давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари прогнози;
  • 2025 йил учун республика бюджети даромадлари прогнози;
  • 2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағлари тасарруфчиларига республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари;
  • 2025 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатлари прогнозлари;
  • 2025 йил учун республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига ажратиладиган тенглаштирувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари;
  • мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг минимал ставкалари (солиққа тортиш мақсадида);
  • айрим турдаги товарларни чакана савдода сотиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари;
  • чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзити учун йиғимлар ставкалари.

 

2025 йил учун консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ЯИМнинг 3 фоизи даражасида белгиланди. Ўзбекистон Республикаси номидан ва кафолати остида ташқи қарз маблағларини жалб қилиш бўйича янги имзоланадиган йиллик битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланди, шундан 3 млрд доллар – Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун, 2,5 млрд доллар – инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун.

 

Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг соф чекланган ҳажми – 30 трлн сўм.

 

Давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида имзоланадиган, давлат томонидан мажбуриятлар (сотиб олиш ёки тўлаш) қабул қилиниши ва давлат томонидан тасдиқлов хатлари берилиши талаб этиладиган барча янги лойиҳалар қийматининг чекланган миқдори – 6,5 млрд АҚШ доллари.

 

Биринчи даражали бюджет маблағлари тасарруфчиларига республика бюджетидан ажратилган бюджет маблағлари фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва кейинги молия йилига ўтказилмайди.

 

2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти қуйидаги солиқ турлари туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади:

  • жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;  
  • мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида тўланадиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан солиқ;                    
  • йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқдан ташқари, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи;
  • йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқдан ташқари, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • давлат активларини ижарага беришдан тушумлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 01.01.2025 й. кучга киради.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-12-26
  • USD:12928.27 (+0.00) сум
  • EUR:13462.21 (+0.00) сум
  • RUB:129.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52