Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

24 май – Рамазон ҳайитининг биринчи куни

21.05.2020

Рус тилида ўқиш

 

Тегишли қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 21 май куни имзоланди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қарорини эътиборга олиб, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май (якшанба)  кунига тўғри келади. Ушбу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади.

 

Барча тадбирларни жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий мувофиқ равишда уйда, оила даврасида ўтказиш топширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ байрам (ишланмайдиган) кун ҳисобланади. Ушбу кун арафасида, яъни 23 май (шанба) куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади (МКнинг 121-моддаси).