Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 800-сон қарорида назарда тутилган.
63 та жамиятдаги давлат акциялари (улуши) пакети устувор ҳуқуқлар қўлланмаган ҳолда оммавий савдоларга қўйилади. Мазкур ҳолатда уларнинг бошланғич баҳоси қуйидагиларга тенг бўлади:
- ушбу компанияларнинг соф активлари улушига мутаносиб равишда;
- номинал қийматга – соф активлар миқдори уларнинг устав капитали миқдоридан кам бўлса.
Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган 295 та субъектга нисбатан тугатиш ёки банкротлик жараёнлари қўзғатилади. Улар орасида 3,05%дан 100%гача давлат иштирокига эга 51 та масъулияти чекланган жамият (тугатиш ёки банкротлик жараёнида аниқлаштирилади, таҳр.) ва республика бўйича турли идоравий бўйсунувдаги 244 та давлат унитар корхонаси бор.
Тегишли рўйхатларни ҳужжатга иловадан топиш мумкин. 1 ноябрга қадар вазирлик, идоралар ва ҳудудлар ҳокимиятлари ушбу рўйхатларда идоравий бўйсунувидаги давлат корхоналари бор-йўқлигини текшириш учун қўшимча инвентаризация ўтказадилар ва рўйхатларга киритилган корхоналар тугатилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.