Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

6 та шаҳар ва 1 та шаҳарча – республика бўйсунувида

13.06.2019

Рус тилида ўқиш

Президент 4.06.2019 йилдаги “Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5738-сон Фармонни имзолади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими (кейинги ўринларда - Бўлим) ташкил этилади. Унинг фаолияти Бош вазир томонидан мувофиқлаштирилади.

 

Қуйидагилар Бўлимнинг вазифалари этиб белгиланди:

  • Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларини, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрини, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрини ва Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасини (кейинги ўринларда - шаҳарлар) ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш;
  • шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб- қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
  • шаҳарларнинг ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, меҳнат ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, мавжуд минерал-хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан зарурий чоралар кўриш;
  • шаҳарларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришни барпо этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
  • шаҳарларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш, ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, уларни тезкор ҳал этиш, қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритиш ва бошқалар.

 

Шунингдек, Бўлим шахарларда “Обод маҳалла” дастури, шу жумладан муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик суви ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жойлар қуриш бўйича чора- тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. Шаҳарлар иқтисодиётига уларни ривожлантириш, тадбиркорлик ва бизнес-субъектларини қўллаб-қувватлаш учун  тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб килиш кўзланмоқда.

 

Амалга оширилган ишлар натижалари ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади.

 

Бир ой муддатда Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш  ва Бўлимга бириктириладиган давлат бошқаруви органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар рўйхатини белгилаш кўзланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52