Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2025 йилдаги "Пиллачилик соҳасида аёлларни босқичма-босқич иш билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-46-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 03.05.2024 йилдаги ПФ-72-сон Фармонига мувофиқ 2027 йилга қадар пиллачилик соҳасида мавсумий бандликни 2 миллион кишига етказиш режалаштирилган.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси пиллачилик кластерлари билан биргаликда ишсиз аёлларни ипак қурти етиштириш агротехникаси ва уни қайта ишлаш кўникмаларини ўргатиш курсларига жалб қилмоқда.
Бунда ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаган шахсларнинг бандлиги 105 минг гектар ер майдонида янги тут плантацияларини барпо этиш ва далалар четига янги тут кўчатларини экиш ҳисобидан устувор тартибда таъминланади.
Ўқув курсларини видеоконференцалоқа орқали ўтказишда иштирок этиш учун Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон, Япониядан пиллачилик мутахассисларини таклиф этиш режалаштирилмоқда.
Пиллачилик соҳасида банд бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар "yangiish.mehnat.uz" платформасига киритилади. Шу ерда курсларда таълим олган ва доимий ҳамда мавсумий ишга қабул қилинган аёллар сони ҳисобга олинади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- Аёлларни пиллачилик бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитиш ва соҳага жалб қилишнинг асосий параметрлари;
- Аёлларни пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитишни ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси".
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 30.012025 йил кучга кирган.
Лола Абдуазимова