Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Дорихона ҚҚС тўловчиси бўлишни истамаса Хизматлар импорти бўйича тўланган ҚҚС бўйича фарқ шу ойда қайтарилган бўлса, уни ҳисобга олиш мумкинми Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади – Buxgalter ProҚишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар – Buxgalter Pro

Акциз солиғи бўйича ҳисоботга қўшимча киритилди

27.08.2018

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китоби 17-устун «Солиқ тўловчи ихтиёрида қолдириладиган акциз солиғи суммаси» билан тўлдирилди.

 

Унда солиқ тўловчининг ихтиёрида қолдириш мумкин бўлган акциз солиғи суммалари акс эттирилади. Ушбу устунни акциз солиғи бўйича мақсадли имтиёзлар берилган корхоналар тўлдиради.

 

Мақсадли фойдаланиш деганда солиқ ҳисобланиши, бироқ бюджетга тўланмай, корхона ихтиёрида қолдирилиши ва имтиёзларни бериш чоғида белгиланган мақсадлар учунгина фойдаланилиши кераклиги тушунилади. Бундай корхоналар сирасига, масалан, «Ўзтрансгаз» АК (АВ томонидан 9.01.2012 йилда 2310-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди), «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводлари (4.09.2017 йилдаги ПҚ–3253-сон қарорнинг 4-банди), заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар (10.08.2017 йилдаги ПҚ–3199-сон қарорнинг 9-банди) киради.

 

Бунда 16-устунда акс эттириладиган сумма мусбат қийматга эга бўлиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ирина Ахметова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_