Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш ҳақини учинчи шахс картасига тўлаш мумкинми Ўғитлар ва пестицидлар айланмаси иштирокчилари қандай қадамларни амалга ошириши керак Ижтимоий солиқни тўлашда назарда тутилган имтиёзлар

Алкоголь маҳсулотини ишлаб чиқаришда импорт қилинган спиртдан фойдаланиш тақиқланади

31.01.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2025 йилдаги «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларнин ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўгрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ВМҚ-45-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом:

  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга; 
  • истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари учун техник регламентда назарда тутилган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилади. 

 

Ҳужжат:

• алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш;

• сақлаш ва қуйиш;

• сотилишини назорат қилиш;

• акциз маркаларни ҳисоботи тартибини белгилайди.

 

Алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади.

Чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти мавжудлиги, шунингдек, корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда спиртни ва ушбу спиртдан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев