Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Атамалар комиссияси олдида қандай вазифалар турибди

24.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2024 йилдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-589-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси таркиби тасдиқланди. Унинг асосий вазифалари:

  • янги илмий асосланган сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш;
  • ўзбек тилига киритилган янги атамаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш;
  • ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қабул қилинган маъноларига мувофиқ бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш;
  • янги сўз ва атамалардан фойдаланиш соҳасида бошқа тиллар қоидалари туфайли юзага келиши мумкин бўлган номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • республика ижро ҳокимияти марказий аппаратлари ва хўжалик бирлашмаларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

 

Атамалар комиссиясининг ишчи органи - Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.

 

Шунингдек, республика ижро ҳокимияти марказий аппаратлари ва хўжалик бирлашмаларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи ишчи гуруҳларнинг вазифалари белгиланди. Улар тегишли соҳаларда терминология ривожланиши масалаларини таҳлил қилиб, ҳар олти ойда ва йил якунида Комиссияга ҳисобот беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 21 сентябрдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова