Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Аутстаффинг хизматлари қандай кўрсатилади

29.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2024 йилдаги ВМҚ-706-сонли қарори билан Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги 20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуннинг 16-моддасига кўра, аутстаффинг – иш берувчи томонидан ўз ходимларини уларнинг розилиги билан иш берувчи билан ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномалари, шунингдек жамоа келишувларида белгиланган меҳнат вазифаларини бажариш учун бошқа юридик шахсларга вақтинча юбориш орқали кўрсатиладиган хизмат туридир.

 

Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилиши мумкин бўлмаган иш турлари;
  • шартнома тузиш тартиби ва шартлари;
  • ушбу шартнома бўйича аутстаффер томонидан юбориладиган ходимлар билан меҳнат муносабатлари нормалари.

 

Аутстаффинг хизматлари иш берувчи ва бошқа юридик шахс ўртасида тузилган шартнома асосида кўрсатилади. Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, ходимлар улар иш берувчи томонидан юборилган юридик шахснинг манфаатлари йўлида, унинг бошқаруви ва назорати остида меҳнат функцияларини амалга оширадилар. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш иш берувчи томонидан амалга оширилади.

 

Аутстаффинг хизматларини Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар кўрсатиш ҳуқуқига эга. Иш берувчининг ўз ходимларини мамлакатдан ташқарида меҳнат вазифаларини бажариш учун юбориши билан боғлиқ аутстаффинг хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.

 

Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилишига йўл қўйилмайдиган иш турларига қуйидагилар киради:

  • норматив ҳужжатларга мувофиқ юқори хавфли объектлар (ускуналар)га, жумладан портлаш ва ёнғин хавфи бор, агрессив ёки радиоактив хавфли ускуналарда ишларни бажариш;
  • қабул қилувчи ташкилот тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш ишлари бажарилганда, ходимларни оммавий ишдан бўшатиш хавфи мавжуд, иш ўринларини сақлаб қолиш учун иш вақтидан ташқари ишлаш ҳолатлари ва бошқалар мавжуд бўлган ҳоллар.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 26 октябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова