Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

10 апрелдан - автомобилларни «кундузи чироқ ёқиб»

11.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Йўл ҳаракати қоидаларига тузатишлар киритилди (ВМнинг 9.04.2019 йилдаги 292-сон қарорига қаранг).

 

Уларнинг моҳияти қуйидагилардан иборат:

 

биринчидан, аниқлик киритилишича, светофорнинг ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;

 

иккинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш бўлакларида айрим транспорт воситаларига ҳаракатланиш тезлигини оширишга ва пасайтиришга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) ваколатлидир;

 


Эслатиб ўтамиз, аҳоли пунктларида тезликни соатига 70 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.



учинчидан, аҳоли пунктларидаги иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда (илгари – ҳар йўналишда биттадан ҳаракатланиш бўлаги бўлган ва бир томонлама ҳаракатли йўлларда) тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади;



Эслатиб ўтамиз, умумий қоидага кўра йўлнинг ўнг томони ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва истисноли ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади..



тўртинчидан, аниқлик киритилишича, автомобиллар қатнов қисмида бир қатор қилиб қатнов қисми четига параллель равишда қўйилиши керак;

 

бешинчидан, айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётганларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга эканлиги белгиланди;

 

олтинчидан, энди куннинг ёруғ вақтида барча транспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт;

 


Эслатиб ўтамиз, илгари куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак эди:

  • транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
  • йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
  • болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
  • хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
  • механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида);
  • мотоцикл ва мопедларда.



еттинчидан, автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек тўкиладиган бошқа юкларни ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилиши керак;


саккизинчидан, ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташиш учун ДЙҲХХ билан келишган ҳолда ҳаракатланиши талаб этиладиган транспорт воситаларининг габарит параметрларига тузатиш киритилди. Бевосита узунлигига доир ўзгартиришлар киритилди: якка транспорт воситаси учун – 12 м, тиркама учун – 12 м, ярим тиркамали автопоезд учун 20 м, тиркамали автопоезд учун 20 м белгиланди. Энди автопоездда тиркамалар сони қанча бўлиши аҳамиятга эга эмас (илгари 2 ёки ундан ортиқ тиркамали автопоездлар учун норма 24 метр этиб белгиланган эди); 


тўққизинчидан, рулни ушламасдан велосипед ва мопед бошқариш тақиқланди;


ўнинчидан, 23 та янги йўл белгиси ва 5 турдаги ётиқ чизиқ пайдо бўлди. Улар билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум