Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Айрим ОТМларга молиявий мустақиллик берилди

27.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 24 декабрь куни “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари (ОТМ) рўйхати тасдиқланди.

 

Молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМларига 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади:

  • тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;
  • талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
  • таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
  • ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий юқори малакали мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш;
  • профессор-ўқитувчилар штат бирликларини киритиш меъёрларини ишлаб чиқиш;
  • ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
  • хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш;
  • бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
  • автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

 

Шунингдек, мазкур ОТМларига Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ–4391-сон қарорига асосан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларига берилган ваколат ва ҳуқуқлар татбиқ этилади. Бунда:

  • молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМлари юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет маблағларини олувчи давлат ташкилоти ҳисобланади;
  • талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ОТМ томонидан таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгиланади. У тегишли йўналиш бўйича давлат ОТМларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматидан уч баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда бўлиши керак;
  • бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари кесимида қабул шартларида тўлов-контракт қиймати табақалаштирилган миқдорларда белгиланиши мумкин.

 

Ҳужжат билан кўрсатилган ОТМ кузатув кенгашларининг асосий ваколатлари ҳам белгиланган.

 

Уч ой муддатда давлат ОТМлари талабалари учун электрон шартномалар тузиш, тўлов-контракт асосида ўқитиш харажатларини онлайн тўлаш ва маблағлар ҳисобини юритиш бўйича ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда Молия вазирлиги ва МБнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши таъминланади. Унга уланиш идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча давлат ОТМлари учун мажбурий ҳисобланади.

 

Президентнинг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ–6318-сон Фармони 3-бандида назарда тутилган божхона божидан озод қилиш бўйича имтиёз ўқув ҳамда илмий лаборатория жиҳозлари, махсус асбоб-ускуналар, ўқув, илмий-методик адабиётлар, ўқитишнинг техник воситалари, мультимедиа маҳсулотларини олиб кирувчи барча юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 26.12.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48