Президентнинг 28.12.2023 йилдаги «Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-217-сон Фармони қабул қилинди.
Президентнинг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон ва 2023 йил 23 мартдаги ПФ-41-сон Фармонларида келтириб ўтилган товарлар бўйича импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Бундан ташқари, белгиланишича, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова