Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Банк кредит сиёсатини ўзгартирди – қандай йўл тутилади

04.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 905-6, 29.08.2019 йил).

 

Хусусан, йил давомида кредит сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Кредит сиёсатининг аксарият – 50%дан кам бўлмаган қисмига ўзгартиришлар киритилса, бунда ҳужжатни янги таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Кредит сиёсати, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ёки янги таҳрири тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак. Банк Кенгаши кредит сиёсатига ўзгартиришлар киритиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, МБга ушбу қарор расмийлаштирилган баённомадан кўчирма юборилади. Бунга ҳам 15 кун муддат берилади.

 

Бундан ташқари, кредит сиёсатида Президентнинг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон қарори билан киритилган тақиқлар акс эттирилиши лозим. Эслатиб ўтамиз, унда жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар бериш ва кредитлар бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш, шунингдек илгари олинган кредитлар бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади, деб айтилган.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2019 йилдан кучга кирди


Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52