Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Меҳнат биржасига бўш иш ўринлари тўғрисида ҳисобот топшириш керакми ЁММни тоннадан литрга қандай ўтказиш мумкин Товарлар импорт қилинганда акциз солиғи қандай ҳисобланади ва тўланади

Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди

18.11.2024

Рус тилида ўқиш

Марказий банк Бошқарувининг “Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (14.11.2024 й. АВ руйхат рақами 3283-1-сон).

 

Низом бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликка қўйилган талабларни, шунингдек, банкка алоқадо бўлган шахслар билан битимлар тузиш ва битимлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

 

Низом факторинг хизмати бўйича банк кредит таваккалчилигини қуйидагича кўриб чиқиладиган банд билан тўлдирилди:

  • банк томонидан мижозга нисбатан регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса ёки у мавжуд бўлиб, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати юзага келмаган бўлса, қарздорга; 
  • мазкур регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати вужудга келган бўлса, мижозга нисбатан ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, энди банклар назорат ва (ёки) иқтисодий асосда қарздорлар ўртасидаги алоқани аниқлашда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари мезонларидан фойдаланиш ҳақли. Бунда мазкур мезонлар амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки уларда мавжуд талаблардан енгилроқ талабларни назарда тутмаслиги керак.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 15.12.2024 йилдан  кучга киради.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-18
  • USD:12812.30 (+0.00) сум
  • EUR:13532.35 (+0.00) сум
  • RUB:128.37 (+0.00) сум