15.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1000-сонли Қонун билан Солиқ кодексига барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш чораларини жорий этишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтариш (ҚҚС бундан мустасно) уч кунлик муддатда амалга оширилади.
Рейтинг бўйича "ААА" тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаларини қоплаш текширувлар ўтказмасдан бир кунлик муддатда амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.11.2024 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова