Янги нархлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сон қарори билан тасдиқланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги автомобиль бензини ва дизель ёқилғисига чакана нархлар ўтган йилнинг 16 ноябридан бошлаб белгиланган.
Амалга ошириладиган ўзгаришлар жадвалда яққол акс эттирилган:
Ёқилғи тури |
Пировард истеъмолчига сотишда акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда, чакана нарх (сўм/литр) |
Нархларнинг ўсиши (%) |
|
2018 йил 16 ноябрдан 2019 йил 15 августгача |
2019 йил 15 августдан бошлаб |
||
Аи-80 русумли автобензин |
4 000 |
4 500 |
12,5 |
Аи-91 русумли автобензин |
4 500 |
реализация биржа савдолари орқали амалга оширилади |
— |
дизель ёқилғиси |
4 800 |
5 400 |
12,5 |
ЭКО дизель ёқилғиси |
4 900 |
5 700 |
16,3 |
Бензин сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси худди шу санадан бошлаб 66 700 дан 75 000 сўмгача, яъни 12,44%га оширилади. У уруш қатнашчилари, ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар, шунингдек I ва II гуруҳ болаликдан ногиронларга тўланади.