Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади

08.04.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 01.04.2025 йилдаги «Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-132-сон Қарор имзоланди. 

 

Республиканинг 16 та туман (шаҳар)ларида ишсизлик даражасини 4–5 фоизга, камбағаллик даражасини 5–6 фоизга пасайтириш режалаштирилган. Бунда Қўнғирот, Асака, Ғаллаорол, Денов туманлари ҳамда Марғилон шаҳрини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилади.

 

2025 йил 1 июлгача Туман (шаҳар)ларни жадал комплекс ривожлантириш дастурлари доирасидаги туман (шаҳар)лар марказларининг ишлаб чиқилганига 10 йилдан ортиқ муддат бўлган бош режаларини 3 та тоифадаги (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратиб, соддалаштирилган тартибда ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда янгиланган бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.

 

Бундан ташқари, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Хатирчи, Чортоқ, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот туманлари ва Янгийўл шаҳри марказлари ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши ҳамда хизматлар ва бошқа йўналишларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев