Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Божхона божлари ва акциз солиғининг янги ставкалари тасдиқланди

02.10.2017

 

Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3303-сон “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Қарор билан:

  • импорт божхона божлари ставкалари (1-илова);
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари (2-илова) тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан тасдиқланган ставкалар 2017 йил 1 октябрдан амал қилишни бошлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 30.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.