Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди

Болалар учун кундузги парвариш хизмати қандай ташкил қилинади

05.03.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2025 йилдаги "Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 126-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 03.02.2025 йилдаги ПҚ-41-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб кундузги парвариш хизмати йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш жорий этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Имконияти чекланган болаларга кундузги парвариш хизматларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом;
  • Имконияти чекланган болаларга кундузги парвариш хизматларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларига субсидиялар тақдим этиш ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисида низом.

 

Болаларни кундузги парвариш хизматлари якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан кўрсатилиши мумкин. Бунда уларнинг давлат шериклари Қорақалпоғистон, вилоятлар ва пойтахтдаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлиги бўлинмалари ҳисобланиши белгиланган.

 

Кундузги парвариш хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик шартномалари Агентликнинг "Болаларга кундузги парвариш хизматлари бошқаруви" ахборот модулида электрон тарзда тузилади ва томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади.

 

"Инсон" аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларининг тегишли тарзда бажарилиши устидан назорат амалга оширади.

 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яратиш мақсадида 2025 йил 1 мартдан пилот тартибида "Андижон вилоят аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази" давлат муассасаси ташкил этилади.

 

Низомга кўра, хусусий шерикка компенсация қуйидаги шартлар бажарилганда тўланади:

  • гуруҳга камида 4 нафар бола қабул қилинганда;
  • "Кундузги парвариш хизматини бошқариш" ахборот модулига кундузги парвариш хизмати доирасида ташкил этилган ҳар бир гуруҳга қабул қилинган болалар тўғрисидаги маълумотлар киритилганда.

 

Бунда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кундузги парвариш хизматидан бир кун фойдаланганлик учун қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:

  • 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун БҲМнинг 25%;
  • 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун БҲМнинг 27%.

 

Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус учун субсидия миқдори 1,1 оширувчи коэффициент қўллаш орқали белгиланади.

 

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ҳар бир ногирон боласи учун субсидиянинг умумий миқдоридан 30% миқдорида қўшимча маблағ тўланади.

 

Кундузги парвариш хизмати ташкил этилган жойдан 3 км радиусдан ортиқ масофада яшовчи болаларнинг келиб-кетиши учун хусусий шерик томонидан транспорт хизмати йўлга қўйилганда, тарбияланувчининг мазкур хизматга амалда қатнашган кунлари сонидан келиб чиқиб, бир ой учун БҲМнинг 75% гача миқдорида компенсация тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-03-05
  • USD:12903.33 (+0.00) сум
  • EUR:13562.69 (+0.00) сум
  • RUB:144.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09