Адлия вазирлигининг расмий Telegram-каналида Ҳукуматнинг тегишли фармойиши чиқарилгани ҳақида хабар берилди.
2018 йил кузда бутун республика бўйлаб 5,5 млн дан ортиқ манзарали дарахт ва буталар кўчатлари ўтқазилган, 2019 йил баҳор мавсумида эса 150 млн дан ортиқ манзарали ва мевали дарахтларни экиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилда қуйидаги ҳудудларда «яшил зоналар» барпо этиш режалаштирилган:
- камида 10 гектар – ҳар бир туман марказида;
- 15 гектар – Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкентнинг Сергели туманида.
Бу ерда пиёдалар ва велосипедчилар учун йўлаклар, шунингдек дам олиш учун ўриндиқлар ташкил этилади.