Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Чўлланишга қарши кураш билан махсус бошқарма шуғулланади

26.02.2019

Рус тилида ўқиш

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмасида янги орган ташкил этилди (22.02.2019 йилдаги ПҚ–4204-сон қарорга қаранг).

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди:

  • республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажариш, шунингдек ушбу масалалар бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
  • Ўзбекистонда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;
  • Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса Африкада чўлга айланиб боришларга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси (Парижда 17.06.1994 йилда қабул қилинган, 26.12.1996 йилда кучга кирган) талабларини бажариш доирасида Ўзбекистоннинг миллий ваколатли органи вазифаларини амалга ошириш.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тузилмасида Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси ташкил этилди. Қўмитага 2 ой муддатда Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича 2019–2023 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ҳам топширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлиснинг 31.08.1995 йилдаги 125-1-сон қарори билан Ўзбекистон юқорида кўрсатилган Конвенцияни ратификация қилган. Президент қарори эса республика ҳудудининг 70%и ёки 31,4 млн га табиий шўрланишга, қум кўчкилари, чангли бўронлар ва гармселлар тарқалиши таъсирига учраган қурғоқчил ва ярим қурғоқчил майдонлардан иборат эканлиги сабабли қабул қилинди. Орол фожиаси оқибатида 5,5 млн гектардан ортиқ майдонли Оролқум чўли вужудга келган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Константин Мосин.



Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум