Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Давлат харидлари соҳасидаги қонунбузарликлар учун қандай чоралар кўрилади

18.05.2018

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи (14.05.2018 йилда 3013-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун 9.04.2018 йилда қабул қилинган. Шарҳи – бу ерда.

 

Давлат харидида товарларни, ишларни ёки хизматларни давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш назарда тутилади. Ушбу соҳадаги ваколатли орган Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан кейин – ЛБМА) ҳисобланади.   

 

Низомда махсус ташкил этилаётган Комиссия томонидан давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Унинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан ЛБМА билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Комиссия ишчи органи вазифаларини махсус ахборот портали оператори (бундан кейин – оператор) амалга оширади.
 

Маълумот учун: махсус ахборот портали – операторнинг шу жумладан электрон давлат харидлари ўтказилишини, шунингдек давлат харидлари якунлари тўғрисидаги эълонлар ва ахборот жойлаштирилишини таъминловчи веб-сайти ҳамда махсус электрон платформаси.  


Ҳар бир давлат хариди иштирокчиси, шунингдек назоратни амалга ошираётган шахслар давлат буюртмачиси, ЛБМА, харид комиссияси ва унинг аъзолари, операторнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан Комиссияга шикоят қилиши мумкин.

 

Эътибор беринг! Давлат харидлари доирасидаги шартномавий мажбуриятларни бажариш бўйича низолар Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди. Шартнома тузилгандан кейин бериладиган шикоятлар бўйича унинг давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги текширилади. Бу ҳолда Комиссия шартнома ижро этилишини 7 иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиб туради.

 

Қандай қонунбузарликлар устидан шикоят қилиш мумкин

 

Аризачи шикоятни Комиссияга ёзма шаклда ёки шахсий кабинет орқали электрон шаклда юборади. Шикоятга унда кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар илова қилинади.



Қуйидаги ҳолатларда шикоят берилиши мумкин:

  • давлат хариди субъектларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан;
  • харид қилиш тартиб-таомиллари бузилганда;
  • иштирокчиларнинг таклифлари буюртмачилар томонидан асоссиз қабул қилинмаганда ёки рад қилинганда;
  • буюртмачилар томонидан иштирокчилар сонини асоссиз равишда чеклашга ёки уларнинг малакасига қўйилган талабларни оширишга, рақобатга йўл қўймасликнинг, уни чеклашнинг ёки бартараф этишнинг бошқа шаклларига йўл қўйилганда;
  • нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчилар олдиндан тил бириктирганда;
  • давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш асоссиз равишда чекланганда ва б.

 

Шикоятлар қандай кўриб чиқилади

 

Комиссия давлат буюртмачиси ва иштирокчиси иштирокида шикоятни ўрганади. Бунда харид қилиш тартиб-таомили 10 кунгача бўлган умумий муддатга тўхтатиб турилади. Комиссия шикоятни олган кунидан эътиборан 7 иш куни ичида қарор чиқариши ва ахборотни ахборот порталига жойлаштириши шарт.

 

Шикоят бўйича қарор Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Шикоят асосли деб топилса, Комиссия тегишли чоралар кўради.

 

Комиссия қандай чоралар кўриши мумкин

 

Комиссия ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:

  • буюртмачининг қонунга хилоф ҳаракатларига, қарорларига ёки у томонидан қонунга хилоф тартиб-таомиллар бажарилишига доир тақиқ ўрнатиш;
  • буюртмачининг қонунга хилоф қарорларини, шу жумладан давлат харидлари тўғрисидаги ҳужжатлар шартларини бузадиган қарорларини қисман ёки тўлиқ бекор қилиш;
  • харид қилиш тартиб-таомилларини тугатиш ҳақида қарор чиқариш;
  • ижрочини Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш;
  • мансабдор шахсларни ва фуқароларни давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларига таклифлар киритиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум