Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Давлат ҳимояси: адвокат қачон ишга киришиши керак

01.03.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 27.02.2024 йилдаги ЎРҚ-915 сонли “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  Қонунни имзолади.

 

Мазкур ҳужжат билан 7 та қонунга давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бундай ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича, ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда (бепул юридик ёрдамдан кимлар фойдаланиши мумкинлиги ҳақида батафсил — бу ерда).

 

Жиноят кодексига киритилаётган ўзгаришларга мувофиқ: 

● суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси сифатида давлат ҳисобилан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради;

● суриштирувчи, терговчи, покурор давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади, суд эса ажрим чиқаради ва адвокатнинг ишга киришиш вақтини белгилайди;

● юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор ёки суд ажрими “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритилади;

● адвокат  ахборот тизими орқали автоматик тарзда танланади;

● адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида 4 соат вақт берилиши керак;

● тегишли ишда ўзининг иштирок этишини тасдиқлаган адвокат прокурорнинг қарори ва суднинг ажримида белгиланган муддатда ишга киришиши шарт;

● адвокат гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра ёки уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф қилинган ҳолларда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб қилишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 28.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев