Давлат хизматлари ягона реестрининг янги таҳрири тасдиқланди, аввалги таҳрири эса кучини йўқотди (рўйхат рақами 3181, 13.09.2019 йил).
Эълон қилинган рўйхат 716 та давлат хизматини ўз ичига олади (аввалгиси – 693 та). Унга қуйидаги янги позициялар киритилган:
- ўзини ўзи банд қилганларга вақтинчалик гувоҳномаси бериш;
- бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан субсидия ва грантлap ажратиш;
- хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш, шунингдек уларни Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш;
- табиий газни ҳисобга олиш приборини (ҳисоблагич) пломбалаш;
- хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш;
- алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш;
- ОТМ талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;
- ОТМнинг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш;
- хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш учун электрон ариза юбориш;
- болаларни ихтисослаштирилган болалар боғчаларига қабул қилиш;
- герб тасвири туширилган муҳрларни ясатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бериш;
- ИИОнинг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш;
- фуқароларнинг хорижга чиқиши учун биометрик паспорт бериш ва бошқалар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2019 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.