Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани қачон ва қандай топшириш керак СК-2025: хусусий боғчалар ва мактаблар учун имтиёзлар узайтирилди Янги корхоналарнинг устав фондини шакллантиришни қандай ҳисобга олиш керак

Давлат органларининг очиқлик фаолияти текширилади

07.01.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2024 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ВМҚ-910-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли маълумотларни Интернетда жойлаштириш бўйича мажбуриятларга риоя этилиши юзасидан масофадан мониторинг ўтказиш тартибини белгилайди.

 

Маълумот учун: 16.06.2021 йилдаги ПФ-6247-сон Президент Фармони билан барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланган.

 

Мониторинг режали ва режадан ташқари ўтказилиши мумкин.

 

Режадан ташқари мониторинг ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

• жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органи томонидан очиқликни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатлари;

• бошқа давлат органларидан олинган маълумотлар;

• ОАВ ва Интернетда очиқликни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақида хабарлар.

 

Мониторинг ўтказишнинг максимал муддати - 15 иш куни.

 

Мониторинг якунлари бўйича Агентлик қуйидаги таъсир чораларини қўллаши мумкин:

• давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги қоидабузарликларга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш;

• қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома чиқариш;

• маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.01.2025 йилдан  кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2025-01-08
  • USD:12948.10 (+0.00) сум
  • EUR:13502.28 (+0.00) сум
  • RUB:121.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг