Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Давлат ОТМга ўқишга қабул қилиш қандай ташкил қилинади

16.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.06.2022 йилдаги “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Белгиланган тартибга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • давлат олий таълим муассасаларида уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;
  • ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасарруфида ушбу таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифи асосида Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;
  • давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

 

Магистратурага қабулнинг янги тартиби жорий этилади

 

Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда:

  • август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;
  • январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Тўлов-контракт қиймати

 

Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланади.

 

Бунда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори Давлат комиссияси томонидан белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади.

 

Бундан ташқари, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

 

Шу билан бир қаторда, давлат олий таълим муассасаларига бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда чет эл фуқаросини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ва мутахассислик учун Ўзбекистон фуқароларига нисбатан белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилади.

 

Чет эл фуқароси олий таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра ўқишга қабул қилинади.

 

Давлат буюртмаси параметрлари

 

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

  • давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;
  • давлат олий таълим муассасаларига (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
  • олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.

 

Субсидия ва грантлар

 

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади.

 

Бунда тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50%и “аниқ фанлар”, “табиий фанлар”, “техника” ва “тиббиёт” йўналишлари орасида тақсимланади.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар қопланади:

  • 2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;
  • 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.

 

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш

 

Давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш ЯИДХП ва Давлат тест марказининг сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), “чет тили” фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

 

Бунда, абитуриентларга:

  • тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади;
  • рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.

 

Ўқишни кўчириш тартиби ўзгарди

 

Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

  • хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

- талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;

  • тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
  • ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
  • тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест маркази ҳамда тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

 

Белгиланишича, хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга йўл қўйилмайди.

 

Давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

  • талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
  • давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

 

Спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ, сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчиришга рухсат берилади.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48