Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 йилдаги 949-сон қарори билан янги тартиб-таомил тасдиқланди. Бошқалар қатори экспертиза объектлари ва муддатлари, атроф муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи бўйича фаолият турларига тузатишлар киритилди.
2002 йилдан буён амал қилаётган тартиб ўз кучини йўқотди.
Эслатиб ўтамиз, давлат экологик экспертизаси (бундан кейин – экспертиза) қуйидагиларни аниқлайди:
- прогноз қилинаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни (бундан кейин – фаолият) амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилишгача бўлган босқичда ушбу фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини;
- мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини;
- атроф табиий муҳитни (бундан кейин – АТМ) муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини.
Бунда ҳужжатнинг янги таҳририда «мўлжалланаётган» фаолият – табиий ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган ва бу жараёнда АТМ компонентларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай режалаштирилган фаолият эканлиги борасида аниқлик киритилган.
Энди Давлат экология қўмитасининг (қайта ташкил этилган Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси) ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари: Давлат экология қўмитасининг «Давлат экологик экспертизаси маркази», Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДУК (бундан кейин – Марказлар) экспертизани ўтказадилар.
Қандай объектлар экологик экспертизадан ўтказилиши шарт
Қуйида республика ёки ҳудудий Марказларда мажбурий экспертизадан ўтказиладиган объектларнинг янгиланган рўйхати келтирилган. Киритилган қўшимчалар ажратиб кўрсатилган.
Давлат экология қўмитасининг маркази |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказлари |
|
|
Юқорида кўрсатилган объектларни экспертизадан ўтказиш мажбурий ҳисобланади, ушбу қоидага риоя этмаганлик учун жисмоний ва юридик шахсларга МЖТКнинг 96-моддасига асосан маъмурий жарима солинади.
АТМга таъсир кўрсатишнинг I, II, III ва IV тоифаларига (паст, ўртача, юқори даражада хавфли ва маҳаллий таъсир кўрсатиш) кирадиган фаолият турлари рўйхатлари ҳам янгиланди.
Экологик экспертиза ўтказиш босқичлари, муддатлари ва ҳақи
Экспертизани амалга ошириш тартиб-таомили бир неча босқичдан иборат. У ҳужжат билан тасдиқланган схемада кўргазмали тарзда тақдим этилган. Экспертиза ўтказиш учун тўланадиган ҳақ миқдорлари ўзгармаган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.