Президентнинг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан «Ўзбекэнерго» АЖ қайта ташкил этилди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.
«Ўзбекэнерго» АЖ учта АЖни ташкил этиш йўли билан қайта ташкил этилмоқда.
Ташкил этилаётган АЖ |
Функциялари |
«Иссиқлик электр станциялари» |
|
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» |
|
«Ҳудудий электр тармоқлари» |
|
Шунингдек ҳужжат билан «Ўзбекэнерго» АЖ таркибига кирувчи бир қатор хўжалик жамиятлари ҳамда корхоналарини қайта ташкил этиш ва тугатиш назарда тутилган. «Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари ва улушлари баланс қиймати бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади. У эса янги ташкил этилаётган АЖлар устав капиталларидаги давлат акциялари пакетлари бўйича ҳуқуқ эгасига айланади.
Президентнинг 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ–3981-сон қарори билан ташкил этилган Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича комиссия ишчи органи сифатида Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилади. Унга энергетика вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
Ҳужжатда энергия ресурсларининг таннархини пасайтириш ва йўқотишларни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни, шунингдек уларга эришишнинг босқичма-босқич механизмларини кўрсатган ҳолда янги ташкил этилаётган АЖлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
2019 йил 1 июнга қадар 2019–2021 йилларда электр энергетика тармоғини рақамлаштириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади. Унда ресурсларни бошқариш, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизимини (ЕRP) диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси (SCADA)ни жорий этиш, электр энергияни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)ни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш ишларининг аниқ тадбирлари, муддатлар ва молиялаштириш манбалари назарда тутилади.
2019 йил 1 майга қадар электр энергия тарифларини белгилаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди, унда эксплуатацион, операцион ва инвестицион сарф-харажатлар тўлиқ қопланиши, электр энергетика тармоғи корхоналари рентабеллигининг чегараланган нормаси белгиланиши назарда тутилади.
«Қишлоқэнерголойиҳа» АЖ негизида ташкил этиладиган «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ лойиҳа ташкилоти 0,4 кВдан 500 кВгача кучланишли барча типдаги электр тармоқларини лойиҳалаштиради. Қуввати 10 МВтдан кўпроқ энергия истеъмол қиладиган саноат корхоналарини қуриш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар республика ҳудудларида жойлаштириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда фақат Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Константин Мосин.