Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Электрон савдоларда қум-шағал қазиб олиш ҳуқуқини қандай олиш мумкин

10.12.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 3.12.2018 йилдаги 981-сон қарори билан дарё ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тасдиқланди.

 

Тартиб ФВВнинг ихтисослаштирилган отрядлари билан бир қаторда тадбиркорлик субъектларига ҳам бундай ишларни ўтказиш ҳуқуқини берган Президентнинг 9.07.2018 йилдаги ПҚ–3841-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди. Бу билан уларнинг қум-шағал материалларини қазиб олиш фаолияти легаллаштирилди.

 

Бунда тадбиркорлар ана шу ҳуқуқни фақат «Е-IJRO AUKSION» электрон савдолари орқали «сотиб олишлари» мумкин. Қабул қилинган ҳужжат билан бундай аукционни ўтказиш тартиб-таомили белгиланди.

 

Аукциондан олдинги тайёргарлик

 

Дарё ўзанларини тозалаш ва қазиб олишни фақат муайян участкаларда амалга ошириш муҳим шарт ҳисобланади. Уларнинг рўйхати Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.

 

«Хавфсиз дарё» ДУК ҳар бир ана шундай участкага лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини (лойиҳа ташкилотлари) ва экологик экспертиза хулосаси расмийлаштирилишини (Экология давлат қўмитасининг экологик экспертиза органлари) таъминлайди. Шундан кейин аукцион ўтказиш учун зарур материаллар тайёрланади.

 

Лотнинг минимал қиймати лойиҳада кўрсатилган қум-шағал материаллари захирасининг ҳар 1 куб метри учун ЭКИҲнинг 2%и миқдорида белгиланади. Ушбу қиймат лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нарх ҳисобланади.

 

Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот савдолар бошланишидан аввал 30 календарь кун олдин Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази (бундан кейин – Марказ) веб-порталида, шунингдек «Хавфсиз дарё» сайтида жойлаштирилади.

 

Савдоларда иштирок этиш учун ариза қандай топширилади

 

Аукцион ўтказилиши ҳақида ахборот жойлаштирилган пайтдан бошлаб барча хоҳиш билдирувчи тадбиркорлик субъектлари закалат пули тўлагандан кейин савдоларда иштирок этиш учун электрон ариза (ЭРИ билан) топширишлари мумкин. Унинг миқдори лойиҳа минимал қийматининг 5%ини ташкил этади, сумма Марказнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.   

 

Аризада закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг реквизитлари кўрсатилади. Хоҳишга кўра унинг сканер қилинган вариантини илова қилиш мумкин. Барча қоидаларга мувофиқ топширилган ариза закалат пули тўлиқ ўтказилгандан кейин автоматик равишда рўйхатдан ўтказилади. Аукцион иштирокчиларига эса шахсий тартиб рақамлари берилади.

 

Савдолар Марказ веб-порталида кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади ҳамда бошланғич нархдан лот учун энг юқори нарх таклифи принципи бўйича ўтказилади.   

 

Аукцион натижаларини расмийлаштириш

 

Аукцион ғолиби савдолар якунланган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай сотиб олинган лойиҳа қийматининг 30%ини ўтказиши ва тўлов ҳужжатининг сканер қилинган нусхасини Марказга тақдим этиши лозим. Тўлов тўлиқ тўлангандан сўнг Марказ 1 иш куни давомида аукцион натижалари ҳақида баённомани расмийлаштиради, унинг бир нусхасини ғолибга тақдим этади. Олинган баённома асосида тадбиркор билан «Хавфсиз дарё» ДУК ўртасида шартнома тузилади.

 

Аукционнинг бошқа иштирокчилари тўлаган закалат пуллари савдолар якунлангандан кейин 3 иш куни ичида уларга қайтарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52