Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Электротехника саноати қўллаб-қувватланади

13.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 8.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 631-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида, энди белгиланишича:

электротехника тармоғи ташкилотларига молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, тижорат банкларидан кафолатлар олишда қуйидагилар учун гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50%игача, бироқ $3 млн дан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади:

  • тендерлар доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш);
  • хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш;
  • етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш.

 

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси электротехника тармоғи корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун 2022 йилдан бошлаб ҳар йил учун Давлат бюджети ҳисобидан $10 млн миқдоридаги маблағ ажратилиши юзасидан таклифлар беради.

 

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (16.10.2019 йилдаги 877-сон ВМҚ билан тасдиқланган) Жамғармани шакллантириш манбалари бўйича қўшимча киритилди.

 

Хусусан, республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг I, II ва III чоракларида тенг улушларда 75 млрд сўм миқдорида маблағлар ажратилади, кейинги йилларда эса бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун маблағлар назарда тутилади.

 

Бундан ташқари, Жамғарма маблағлари электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50%ини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти $10 минг дан кўп бўлмаган миқдорда қоплашга йўналтирилади.

 

Шунингдек, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорларга сотиш билан боғлиқ харажатлар маҳсулот турларидан келиб чиқиб, экспорт қилувчи тармоқ ташкилотлари (экспорт қийматининг 6%игача) қопланадиган юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48