Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Энергетика вазирлиги – қўшимча вазифалар ва янги департамент

23.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 22 августдаги қарори билан Энергетика вазирлигининг энергия самарадорлиги ва энергия тежовчи технологиялар соҳасидаги мақоми белгиланди.

 

Энергетика вазирлиги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тоифадаги истеъмолчиларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

 

Вазирлик шу соҳада лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш, уларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида иштирок этади. Шунингдек, Энергетика вазирлиги Энергия самарадорлигини ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясининг ишчи органи этиб белгиланди. Бундан ташқари, идора Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича халқаро агентликда (IRENA) Ўзбекистоннинг миллий мувофиқлаштирувчи органи этиб танланди.

 

Энди қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича НҲҲларнинг лойиҳалари ва дастурлари Энергетика вазирлиги билан келишилиши шарт.

 

Шу муносабат билан давлат органига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, энергия тежовчи илғор технологиялар фаол жорий этилишини рағбатлантириш;
  • энергия самарадорлигини ошириш мақсадида, шу жумладан, илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ва ўтказиш орқали инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида, иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий энергия самарадор ва энергия тежовчи технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, энергия ресурсларини сарфлаш самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;
  • халқаро тажрибани ҳисобга олиб ва зарур бўлганда, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда энергетика аудити соҳасидаги мутахассислар ва энергетика хизматларини етказиб берувчилар малакасини ошириш учун тренингларни ташкиллаштириш;
  • энергия аудиторлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари мажбурий энергетик текширувдан ўтказилиши ва тегишли тавсиялар бажарилишининг мониторингини, шунингдек, энергия сервис компаниялари фаолияти мониторингини амалга ошириш;
  • идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахсларга нисбатан ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланганлик учун иқтисодий жазо чораларини қўллаш.

 

Энергетика вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлик ва энергия тежамкорлик бўйича департамент ташкил қилинди. Уни тўлдириш мақсадида Ўзнефтгазинспекция  (2 бирлик), Ўзэнергоинспекция (3 бирлик) ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бўлинмаларининг (5 бирлик) тегишли штат сонини қисқартириш ҳисобига 10 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари ажратилади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум