Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Энергия сервис шартномаси қандай тузилади

24.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги 551-сон қарори билан Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан давлат органлари ва муассасаларининг бино ва иншоотларини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан, 2022 йилдан эса уларнинг бино ва иншоотларида иссиқ сув таъминоти учун қуёш сув иситгич қурилмалари ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия тежамкор лампалардан фойдаланиш шарт.  

 

Электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланишнинг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган хизматлар етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган энергия сервис шартномаси доирасида кўрсатилади. Хизматлар ҳақи энергия ресурсларининг эришилган тежаш миқдоридан келиб чиқиб тўланади. Бундай шартномаларнинг бошқа мажбурий шартлари (томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги ва ҳ.к.) ҳужжат билан белгиланган. УКХ вазирлиги предметига қараб уларнинг намунавий шаклларини тасдиқлайди.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари учун энергия самарадор ва энергия тежовчи технологияларнинг ягона етказиб берувчиси Миллий энергия тежаш компанияси ҳисобланади. Яъни бу ҳолда ягона етказиб берувчидан давлат хариди амалга оширилади: махсус ахборот порталида рўйхатга олиниши лозим бўлган тўғридан-тўғри шартнома тузилади («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 67-моддасига қаранг).

 

Энергия сервис шартномаси қуйидаги тартибда тузилади. Етказиб берувчининг сўровномаси бўйича буюртмачи – давлат органи ёки ташкилот шартнома тузилиши мўлжалланаётган объектлар тўғрисида маълумотларни (сўровномада келтирилган шаклда) тақдим этади. Буюртмачи текшириш учун кўрсатилган объектларга кириш имконини олади, сўнг ушбу объектларнинг амалдаги техник ҳолати ва иш режимларини аниқлаш учун комиссия тузади.

 

Етказиб берувчи маълумотларни олган кунидан бошлаб 15 кун муддатда лойиҳаолди ва/ёки лойиҳа ҳужжатларини ва офертани тайёрлаб, буюртмачига юборади. Буюртмачи оферта олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида етказиб берувчига акцепт тўғрисида, акцептдан бош тортиши тўғрисида хабарнома ёхуд офертага келишмовчиликлар протоколини йўллайди.

 

 Акцепт тўғрисида ёки офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисидаги хабарномага асосан икки томоннинг розилиги билан улар ўртасида шартнома тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум