Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга аскарлар - ОТМга имтиҳонсиз, грант асосида

22.11.2017


Президентнинг 17.11.2017 йилдаги ПҚ-3394-сон Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори имзоланди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи раиси ўзининг Facebook даги саҳифасида хабар берди.

 

Хабарда маълум қилинишича:

  • ҳарбий қисмларда ёшлар ҳимоячиси – Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг етакчиси сайланади;
  • ҳарбийлар Ёшлар иттифоқининг тавсияномасига биноан уй-жой билан таъминланади;
  • Ёшлар иттифоқи тавсияномасини олган муддатли ҳарбий хизмат аскарлари олий таълим муассасаларига ўқишга имтиҳонсиз, давлат гранти асосида қабул қилинади;
  • Ёшлар иттифоқи тавсияномасини олган Темурбеклар мактаби битирувчилари Қуролли Кучлар тизимидаги олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилинади.