Президент томонидан 17.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6263-сон Фармон имзоланди.
Ҳужжатда белгиланишича, истеъмол этил спирти, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинади. 7.11.2006 йилдаги «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-505-сон қарорнинг 1-банди 3-хатбошисига ўзгартиришлар киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2021 йилдан кучга кирди.
Наргиза Воҳидова.