Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаганлик учун давлат божининг янги миқдорлари белгиланди

15.10.2021

Рус тилида ўқиш

12.10.2021 йилдаги ЎРҚ-721-сон Қонун билан Солиқ кодексига, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунда белгиланишича, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган, шунингдек пиво ва пиво ичимликларини (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида ваколатли органни хабардор қилмаган Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, уларни реализация қилиш тақиқланади.

 

Солиқ кодексига киритилган нормага мувофиқ чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар қуйидаги йиғимларнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади:

  • алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим;
  • умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим. 

 

Йиғим алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган пайтдан эътиборан тўланади. Бунда хабарнома жорий ойнинг 20-санасига қадар юборилганда йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома жорий ойнинг 20-санасидан кейин юборилганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб чиқилади. Йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида, жорий ойнинг 10-санасига қадар тўланади.

 

«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга илова 50-банд билан тўлдирилди, унга мувофиқ фаолиятнинг айрим турларини Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи миқдори белгиланди:

а) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолият бўйича – 200 БҲМ;

б) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир фаолият бўйича:

  • ректификатланган истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш – 100 БҲМ;
  • техник этил спирти ишлаб чиқариш – 25 БҲМ;
  • истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 250 БҲМ;
  • ўткирлиги 7 дан 22%гача бўлган вино ичимликлари ишлаб чиқариш – 250 БҲМ;
  • узум ва мева ароғи, узум ва мева- резаворлар виноси, коньяк, коньяк ичимликлари, бренди, виски, ром, кальвадос ишлаб чиқариш – 100 БҲМ;
  • узум ва мева-резаворлар спирти, вино спирти, узумдан ва мева резаворлардан тайёрланган спирт хом ашёси, узум, вино, коньяк, виски, ром, мева-резаворлар ва кальвадос дистиллятлари, кўпикланадиган ва газланган вино ишлаб чиқариш – 50 БҲМ;
  • узум ва резавор мевадан виноматериаллар ишлаб чиқариш – 25 БҲМ.

 

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришини амалга ошириш ҳуқуқи учун, ҳар бир гуруҳ турига қараб, давлат божи ҳар йил учун бир марта тўланади.

 

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48